Шўро ёки исломда фикр олиш
Шўро ёки фикр олиш халифа, амир, ҳуқуқ эгаси бўлган раис, қўмондон ёки бирор масъул тарафидан бўлади, чунки буларнинг ҳаммаси амир ҳисобланади. Шўро Оллоҳ Таолонинг мана бу сўзи билан эр-хотин ўртасида ҳам бўлади:
فَإِنْ أَرَادَا فِصَالاً عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ – „Агар (ота-она) ўзаро келишиб, маслаҳат билан ажрашишни ирода қилса…“. [2:233]
Аммо ҳуқуқи бор киши хоҳ ҳоким, хоҳ қўмондон бўлсин, фикр билдириш шубҳасиз насиҳат тарзида бўлади. Бу шаръий иш бўлиб, бошлиқларга ҳам, оммага ҳам тааллуқлидир. Аммо ҳоким, амир ёки раис одамлардан фикр олиш учун мурожаат қилиши шубҳали, хусусан демократия тарқалиб, мусулмонларнинг ақлини заифлаштириб қўйганидан кейин яна ҳам шубҳали бўлиб қолди. Фикр олиш исломда шўро, маслаҳат ёки ташовур-маслаҳатлашиш деб номланади. Фикр билдиришда мусулмонлардан ҳам, мусулмон бўлмаганлардан ҳам эшитиш мумкин бўлади. Чунки Расулуллоҳс.а.в. «Ҳилфул фузул» яъни «Фазилатли иттифоқ» ўзига олган фикрни тасдиқлаб, бундай деганлар: «Агар Исломда унга чақирилсам, лаббай деб жавоб берардим», ваҳоланки бу мушрикларнинг раъйи бўлган. Фикр олиш учун фақат мусулмонларгагина мурожаат қилинади, яъни шўро фақат мусулмонларнинг ҳаққи. Чунки Оллоҳ Таоло пайғамбарга хитоб қилиб, бундай дейди:
وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ – „Ва ишларингизда улар (саҳобаларингиз)га маслаҳат солинг“, [3:159]
وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ – „Уларнинг ишлари ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур“. [42:38]
Биринчи оят шундай дейди:
فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لاَنْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ فَاعْفُ عَنْهُمْ وَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ
169-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|